Saturday, November 12, 2016

Қонун устиворлигига босқичма босқич ўтишни амалий ташкил этайлик

Бизнесмен айтганидек бир кишидан минг доллар олиш қийин 
аммо минг кишидан бир доллардан олса бўлади. 
Худди шундай, қонун устиворлигига Ўзбекистон бўйича 
ёппасига тарғиб этиш қийин, аммо 1 та вилоятни, ундан сўнг 
яна 1 тасини кейин яна 1 тасини ислоҳ этса бўлади. 
Шу битта-битта саралаш операцияси ёрдамида ими-жимида 
қатағонлар уюштирилган ва уларнинг томонидан қараганда 
мисли кўрилмаган натижага ҳам эришилган. Биз ҳам ана шу 
битта-битта саралаш услуби билан ислоҳотларга эришайлик

  Бозорнинг ишончлилиги ҳокимият аралашувига боғлиқ. Ривожланган бозорга ҳокимият аралашуви чеклаб қўйилган бўлади. Бозорни тартибга солиш учун ҳокимият аралашаверса бозор ўз қонунияти бўйича эмас, ҳоким буйруғи бўйича ҳаракат қилади. Бу эса инвесторларни ҳам, маҳаллий савдогарларни ҳам бозорга бўлган ишончини йўққа чиқараверади.
   Бунинг ўрнига чeт элда ўқиб-ишлаб кeлган, кучли мутахассисларни топиб уларга бозоримизни яхшилаб ўрганишига қўйиб бeриб ундан кейин ўшаларнинг маслаҳати билан қонунлар чиқариб бозорни тартибга солинса ва қонунлар назоратини ҳуқуқ тартибот органларининг ҳалол ходимларига ишониб топшириб бу ходимларнинг ишини юқоридан назорат қилиб турилса бозоримиз тез кунда маҳаллий савдогарларимизни ҳам, чет эл инвесторларини ҳам эътиборига тушади. Нархлар арзонлашади, валюта кириб келади, банкларга пул обороди кучайиб пластик муаммоси ҳам ҳал қилиниши жуда осонлашиб қолади.

   Хулоса доимгидек 1 та: чиқарилган қонунларни кўриб чиқиш ва амалиётга мос келадиган қилиб тўғирлаш. Қонунга барчани бирдeк амал қилдириш.
   Мен қонун чиқарсаму ўзим амал қилмасам, сиз амал қилмасангиз аммо "за то жарима ундирамиз" деган мақсад билан чиқариб ташлайверсам бунда шу қонун амалиётга тўғри келадими йўқми ҳеч ким билмайди.
   Аввал ўша қонунларга қонун чиқарувчи сифатида ўзим ҳам амал қилсам, ўшанда қанчалик тўғри қонун чиқарганимни ўзим тушунаман, Халқ тушунади. Қонунларни амалиётга мос келадиган қилиб ўзгартирамиз.
   Ҳуқуқ тартибот органлари бу қонунлар ижросини қатъий назорат қилади. Шу зайлда қонун ижросини тўлиқ таъминлай оламиз

  Тошкентнинг ўзида қисқа муддатли(3-6 ой) тест режими ташкил этилиши керак. Бу тест режимидан кўзланган мақсад бозор қонунларини тартибга солишни қатъий назорат қилиш. Ҳуқуқ тартибот органлари ўз ишини ёлғон ишлатмасдан бажаришини юқоридан назорат қилинади, Солиқ қўмитаси ҳам ўз ходимларини қатъий назорат қилади, Банклар эса хусусий тадбиркорларнинг кўмакчиси бўлади. Бу нозик жараён бўлганлиги сабабли шахсан Президент ва Бош Вазирнинг ўзлари бу жараённи қатъий назоратига олади Агар бирор вилоятда бу режим ташкил этилса назорат сусаяди. Тошкентда эса бу тест режими Президент, вазирлар, журналистлар, мансабдор шахслар ва асосийси қонун чиқарувчиари ва ижро этувчилари кўз ўнгида ва уларнинг ҳаётига таъсир қилган ҳолда(аввал пичоқнинг ўзинга кейин бошқага ур) реал кўринишда ўтади. Шу сабабли биринчи Тошкентдан бошланиши керак,
   Тошкентда яхши натижага эришиб, Сирдарёга, Наманганга, Фарғона, Жиззах,... битта-битта шу тартиботни амалга оширилиб кетаверади. Америка ўз демократиясини бутун оламга ёйишни истаяпти. Биз эса ўз қонун устиворлигимизни Ўзбекистоннинг барча туманларида ёйишни истаймиз. Ўйлайманки, ҳаракатларимиз жадал бўлса 1 йилда бунга улгурамиз ва 2-йилда қийинчиликларимизнинг мевасини бир неча баробар қилиб оламиз.

   Шуни ёдда тутингки - Халқ ва Давлат манфаати параллел бўлса ривожланиш бўлади. Агар бир бирига қарши ёки кесишадиган қилиб белгиланса бир-бирини алдаш бошланади. РИВОЖЛАНМАЙМИЗ.
   Оддий мисол Давлат кўпроқ фойда кўриш учун Халққа оғирлик қиладиган қонун чиқариб қўйса, Халқ ҳам 1 ойда бу муаммони айланиб ўтиб Давлатни алдаш йўлини топиб олади ва олдингидан кўпроқ фойда топади.
    Халқ ва Давлат манфаати учун хизмат қиладиган биз ҳурмат қиладиган қонунлар чиқарилади ва ижро этилади. Ҳаётимиз енгиллашади. Замонавий дунёда тараққиёт сари одимлаб кундан-кунга ҳаётимиз енгиллашиб бориши назарий жиҳатдан ҳақиқат! Қачонки қонунларимиз юқоридаги каби тарғиб этилса Худо хоҳласа тез кунда ривожланган мамлакатлар рўйхатида G20 да иштирок этамиз.
   Зеро Давлат ҳам Халқнинг манфаати учун хизмат қиладиган кунлар бўсағасида эканмиз, тезроқ шу кунга ўтиш ва яшаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилайлик

  Бу операциянинг номи масалан "Ишонч ниҳоллари" номи билан юритилади. Ҳар бир вилоятда ўтказилган тартибот биз учун бир ноҳол бўлади. Кимнинг ниҳоли яхши парвариш этилса унинг дарахти(иқтисоди) буюк бўлади. Халқ ўз хоҳиши билан шу ишда Давлат ташаббусларига ёрдам беради деб ўйлайман. Чунки қонун устиворлигини Халқимиз ич-ичидан истайди.

No comments:

Post a Comment