Saturday, October 29, 2016

Kamolot.uz сайтига саёҳат. Қимматли вақтингизни бир пулга қиммат маълумотларнинг таҳлили билан ўғирлаганим учун узр

Таҳлилни биринчи саҳифадан бошлаймиз.
Мавзуларга эътибор беринг:
«Артист»: тақдимотдан фотолавҳалар;
Сериал ижодкорлари билан жонли суҳбат;
Ўзбек киноижодкорларидан янги жанрдаги сериал;
Ғолиблар эълон қилинди; (No Comment)



Энди бу статистикани кўриб қўйинг "2016 йилда ҳар бир ойда келиб тушган фуқаролар мурожаатини билиш учун диаграмма устига сиқчончани олиб боринг" деб номланган графика. 

Ушбу графикада келиб тушган мурожаатлар сони якунланган мурожаатлар сонидан камроқ экан. Яна бир э`тиборли жиҳати - Қайта ишлаш жараёнидагилар Якунланган мурожаатлар сонига тенг экан. (Графика мантиқан хато. Агар 100 та мурожаатдан 80 таси якунланган бўлса Қайта ишлаш жараёнидагилар рўйхатидан 80 таси айириб ташланиши керак эди)

Менимча етарли.

Ҳисоботларни кўрайлик-чи. 2016-йилнинг II чораги якунлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари мавзусини кўздан кечирамиз.

Ҳаракат тизимлари томонидан ҳисобот даврида жами 9,1 мингта тадбир ўтказилди. Уларда 8,3 млн нафарга яқин ёшлар қатнашди (ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан тадбирлар ва ёшлар сони 37,4 %га ортган).(Kamolot.uz)
Таҳлил: 9 минг 100 та тадбир кичик сон эмас! Бу тадбирлар учун қанча миқдорда маблағ ажратилган. Тасаввур қила олмаяпман.
Тадбирлар ва ёшлар сони 37,4 % га ошган эмиш. Тўғрида, бу йил ОТМ ларга рекорд даражада абитурент ҳужжат топширган бўлса.... Ўқишга кирганларнинг барчаси бу ташкилотга а`зо қилиб қўйилади.
Тадбирлар сони хабарда келтирилишича 37 % га ортган, лекин сифат жиҳатидан олдинга силжиш кўзга ташланмади.
 “Сиз қонунни биласизми?”, “Тафаккур синовлари” республика танловларининг таълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) босқичлари ўтказилди. (Kamolot.uz)
Таклиф: Бу тадбирлар ҳар йил ўтказилади. Ёмон эмас, тез-тез ўтказиб туриш керак. Аммо тадбир ўтказилган вақтда конституция ва ба`зи қонунларни йодлатиб, кейинги йил шу вақтгача танаффус берилади. Шунингдек жиноят, меҳнат кодексларидаги моддалар ҳам ўргатиб, тушунтириб борилиши керак. Кўпчилик фуқаролар ариза, шикоят, тушунтириш хати, таржимаи ҳол ва шунга ўхшаш ҳужжатларни мустақил ёзишни билишмайди.


Шунингдек, Ҳаракат томонидан ёшлар ўртасида одам савдосининг олдини олишга қаратилганОдам савдосидавр муаммосимавзусида 750 дан ортиқ таргъибот тадбирлари ташкил этилиб, уларда 50 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Таргъибот тадбирлари 100 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилди.(Kamolot.uz)
Бу рақамлар... Жим-жимадор рақамлар.... "Ўзбекистон Республикаси Президенти в.в.б. Шавкат Мирзиёев нима сабабдан Камолотни танқид қилди, бу бечоралар кечани кеча, кундузни кундуз демай иш қилиб турган экан?" деб юборасиз беихтиёр.
Биласизми? Google сайтига кириб "Одам савдоси – давр муаммоси" деб ёзиб "излаш" тугмасини босдим, бир неча саҳифада ушбу мавзуда бўлиб ўтган тадбирларни кўрдим. Қизиқиб ичига кирсам матнда Камолот сўзи йўқ. Ҳайрон бўлиб бошқаларини ҳам кириб кўрдим, уларда ҳам Камолот сўзи умуман қатнашмаган экан. Адвокатлар, партиялар, ўқув масканлари томонидан ўтказилган деб ёзилган. Сайтнинг ўзидан "қидирув" имконияти орқали 1 та хабарни топиб олдим холос: (Хоразм вилоятида ўтаётган «Ёшлар ҳафталиги» таргъибот гуруҳи аъзолари «Одам савдосидавр муаммосилойиҳаси асосида суҳбат ўтказиш учун Урганч шаҳар 22-сонли умутаълим мактабига ташриф буюришди.( Kamolot.uz))

“Камолот” ЁИҲ томонидан “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида 30 мингдан ортиқ таргъибот материаллари тайёрланиб, жойларда тарқатилди.(Kamolot)
Менга қизиқ... Камолот жойларга турли тадбирлар учун матн ёзиб беришдан бошқа яна бирор иш қиладими? Чунки бу хабарни ҳам Google қидирув тизими орқали топдим, аммо бу ерда ҳам Камолот номи тилга олинмаган. Камолотнинг хабарига кўра, матнни "Камолотчилар" томонидан ёзилган.

9 феврал – буюк мутафаккир, олим, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда 14 феврал – шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига багъишлаб, Ҳаракатнинг маҳаллий ва ҳудудий Кенгашлари томонидан жами 410 минг нафар ёшлар иштирокида 3,1 мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, 30 мингдан ортиқ таргъибот материаллари (флаэр) чоп этилди ва тарқатилди.( Kamolot.uz)

Э бўлдида энди! Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби давлат арбобларини хотирлаш ҳар йил мактабларда, коллеж ва лицейларда ёшлар томонидан ўтказиб келинади. 3,1 мингтани ташкил қилгаан ушбу статистикада қандай қилиб Камолотнинг иштироки бўлсин? Нари борса 40 тасида иштирок эткандир, инсоф биланда энди?

     Бир сўз билан айтганда бу ишлар таҳлилга арзимайди. Биз тадбирларни кўряпмиз, аммо тадбирдан кўзланган натижага эриша олганимиз йўқ. Жим-жимадор рақамлар ва баландпарвоз истаклардан бўлак ҳеч нарса эмас. Қимматли вақтингизни бир пулга қиммат маълумотларнинг таҳлили билан ўғирлаганим учун узр. Юз минглаб ўсмирларни вақтини ўғирлагани ва миллионлаб маблағларни ҳавога совургани учун бу ернинг масъуллари кечирим сўрармикан?

No comments:

Post a Comment