Monday, December 19, 2016

БИЛСАК ЭДИ, АДАШМАСДИК

   Муаммо ҳам хумда турган мусалласга ўхшайди. Вақт ўтган сайин мусалласнинг таъсир қуввати ортгани каби, муаммонинг ҳам кўлами кенгайиб кетаверади. Шунинг учун кўзга ташланаётган қусурларни вақтида муолажа этмоқ даркор. Мусалласнинг дозаси ортиб кетиб, хум “ёрилганидан” сўнг шўрпахта қидиришнинг ҳожати йўқ.
Image may contain: one or more people and camera
   Мисол учун, бугунги таҳликали замонда одамларимизнинг диний саводхонлигини юксалтириш долзарб масаладир. Агар соф динимизни давлат бош бўлиб ўргатмаса, кимдир келиб “ўргатиб” кетади. Ўргатиб кетяпти ҳам! Эндиликда келиши ҳам шарт эмас, олис-олислардан туриб ўқитиб қўяверади. 
   Хўп, нима қилмоқ керак? Мавжуд имкониятлардан фойдаланайлик! Сўнгги йилларда ўнлаб телерадиоканаллар ташкил этилди. Аммо “диний телеканал” деган жой ҳамон бўш турибди. Ваҳоланки, бунга катта эҳтиёжимиз бор. 
   Барча телеканаллар каби ўзининг анъанавий дастурларига эга диний канал ташкил этилса. Унда долзарб мавзудаги давра суҳбатлари уюштирилса (аллақандай кинолар ҳақида ҳам соатлаб суҳбатлар уюштираяпмиз-ку), одамларнинг иймонига қувват бўладиган кинолар намойиш этилса (ҳар куни соатлаб ҳиндларнинг бемаънидан-бемаъни сериалларни ҳам кўриб ўтирибмизда), Қуръони карим тиловатлари қўйилса (ахир юртимиздан юзлаб қорилар, қориялар чиқаяпти, биз бўлса соатлаб бир тийинга қиммат ҳиргойиларни эшитиб ўтирибмиз), ақида, ҳадис, калом илмларидан маъвезалар тингласак... бунинг ҳаммаси ўзимиз учун фақат фойда-ку! 
   Билсак адашмаймиз, эшитмаймиз ва эргашмаймиз!

Alisher Nazar facebook саҳифасидан олинди

Бу асосли фикр-мулоҳазаларингиз афсуски жамоат ОАВлари томонидан эътиборсиз қолдирилади. Райҳоннинг мушуги, Шаҳзоданинг кўппаги миллат эътиборидаги муҳим объектдир улар наздида. Аммо бизга фикрларингиз қизиқ.(Пикрлар)


   Зомбиқутидан (ТВ) Исломга қарши тарғибот учун фойдаланилса, миллат бир кун ҳалокатга учрайди. Аксинча, бу миллатнинг ўзлиги, асли бўлган Ислом соф ҳолида тарғиб этилса, зомбиқути тозаланиб, ўзи даъво қилгандек "маърифат дарғаси"га айланади, миллат ҳам юксалади.
   Айни пайтда, Исломга ажратилган канал муносиб одамларнинг қўлига берилиши лозим. Акс ҳолда, бу канал сонию кўкраги очиқлар чиқиб олиб кўпхотинлик ҳақида, умрида пешонаси саждага тегмаганлар намознинг вақтни исроф қилиши ҳақида "маъруза" ўқийдиган минбарга айланиб қолади.

Мен бу мавзуни Жамиятда яшаётган Шахс томонидан кейинги йиллар давомида анча йигилиб колинган энг асосий - маънавий, тарбиявий муаммоларнинг энг зарур, энг мухим ва энг шарт булган ДОЛЗАРБ муаммоларнинг ук илдизи булган мавзу деб хисоблайман. Аввало, шуни тан олишимиз керакки, Инсоният уз тарихида, неча асрлардан буён маълум бир худудий яхлитликда жойлашган Юртимизда хамда кушни мамлакатларда яшаётган фукороларнинг социал-маънавий ва диний нуктаи назари хамда ахлокий-рарбиявий жихатдан карашларини бирмунча "нотугри" дейишдан олдин, хуш, кани, айтингчи, жаноб, "асли тугриси узи кандай булади?" деган савол тугилиши табиийдир. Бу хакда дуппини ерга куйиб, узок, обдан куплаб жамоатчи кишилар билан уйлайдиган вакт келди! Вахоланки, биз ва биздан олдин утган аждодларимизнинг тарбиявий услубияти тарихида беназир ва бошка киёси йук йулчи Юлдуз хисобланмиш Ислом дини таълимоти, унинг тарбиявий борасидаги асосий негизи- биз учун доимо мукаддас ва доимо муътабар булиб келган динимизнинг жаъмийки мусулмон мамлакатлари ва бу мамлакатларда яшаётган миллионлаб кишиларга маълум ва равшандир. Ислом дини хар доим хам Инсон тарбиясида, уларнинг шахс сифатида шаклланишидаги мухим тарбиявий ахамиятга эга эмаслигини кани, ким инкор кила олади...!? Хеч ким ва хеч качон! Зеро, бизгача етиб келган утмишдаги дин пешволари, улуг алломаларимиз меросига асосланган ахлокий-таълимий ривоятлар, накллар, насихатлар, хамда хикматлар бисёр. Бу хикматларда кишилик хаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамланган. Хозирги вактда телевидение ёки бирор оммавий ахборот воситаси оркали "Кобуснома", "Калила ва Димна", "Гулистон", "Бустон","Синдбоднома","Бахористон","Ахлоки Жалолий", "Ахлоки Мухсини" каби асарлар халкка, айникса ёш авлодга нега етказилмаётир? Ёки бу шунчалик кийин ишми? Етказиши керак булган мутассади шахслар узлари юкорида кайд этилган тарбия ахамиятидаги дурдоналарининг борлигини биладими узи, борди-ю, билганда хам узлари бирортасини мутаола килганми...? Олийгохларда, коллежд ва мактабларнинг юкори синфларида миллий, диний тарбияга оид дарс дастурларини укитиш вакти хали хам келмадимикин? Аммо, бу китоблардан "тугриси кандай булиши" керак булган жавоблар жуда-жуда куп. Масалан, мен якинда Хусайн Хефзийнинг "Насихати хукамо ва маколати кубаро" (Донишмандлар насихати ва улуглар маколлари) рисоласини укиб чикдим. Бу китоб бизда 1970 йилдан кейин нашр килинмаган. Мен 1970 йилларда 16 ёшдаги такаббур бир усмир йигитча булиб, отам рахматли хар жума куни биз ака-ука угилларини уз ёнига туплаб, хеч кандай китобдан фойдаланмасдан (у лши хеч кандай диний ва дунёвий илмга, маълумотга эга булмаган булса-да) оталарча панд-насихатларини канда килмасди. Биз отамизнинг олдида хатто ялангбош холда утиришга ийманардик, ота билан фарзандлар маълум бир чегара, парда буларди албатта. Орадан 46 йил утгач, мана бугунги кунда 62 ёшимда уша болалик йилларимда эсимда колган ва отамдан эшитган насихатларни китобдан кайта укидим, шундан кискарок тарзда битилган атиги 2 тасини Сиз азизларга мисол тарикасида келтираман: "9-хикмат. Очлар рубарусида таом еманг. Очлардан нонингизни дариг тутманг. Овкат пайтида бировни гийбат килманг. Аёллар макридан эхтиёт булинг. 13-хикмат.Илмли кишиларни улуглангиз. Укиш-урганишни ор деб билманг. Доим ростгуй булинг ва номаъкул гап сузламанг." Кани эди, бизда хам хеч булмаса хафтада бир марта телевидение оркали шунака ахлок-одоб хакидаги китоблардан шархлар укилса, мунозаралар килинса. Шунингдек, Кори Шариф Ахмаднинг "Муаллими дин" (Дин муаллими") китобида эса оддий мусулмон кишисининг бошка мусулмон киши билан саломлашишидан тортиб, подшохлар одобигача, руза-ю Рамазон ойида хар бир мусулмон фитр садакаси бериши вожиблиги-ю, унинг тартиби, микдори хакида хатто Рамазон ойларида хам мен канчадан канча корхоналарда, ташкилотларда ишлаётган одамларнинг иш хаки хисобидан "шаклан ихтиёрий, амалда мажбурий" обуна килинаётган бирор марта даврий матбуот нашрларида чикканини умуман курмаганман. Хуш бунинг нимаси яхши-ю, нимаси ёмон ?! Бу иш Давлат, хукумат томонидан кенг жамоатчилик хамда ОАВ оркали илмий-маърифий асосида хар томонлама кенг микёсда таргибот килиниши, боскичма-боскич аник дастур асосида амалга оширлиши керак ва зарурдир. Вахоланки, хозир биз мухокома килаётган муаммо- айнан хукумат иши, хусусан "ТУРТИНЧИ ХОКИМИЯТ"НИНГ КУТЛУГ БУРЧИДИР.
Мавзуга билдирилган жўяли фикрлар танлаб олинди
(орфогрфик хатолар бўлса ҳам долзарб экан, фойдаланилди)


Эслатиб ўтамиз: Бундан 2 ой муқаддам 
"Бош Вазирга мактуб гуруҳи" аъзолари томонидан Виртуал қабулхонага шу мазмунда ариза шаклидаги  мурожаатлар ҳам йўлланган эди...(Пикрлар)

Monday, November 28, 2016

Ўзбек банкирлари янги "наноистгич"ни ихтиро қилишди

2016 йил тарихида кеча энг қаттиқ совуқлардан бири бўлди. Печкаси йўқ уйимнинг ойналари муз арчалар қоплабди. Шу муносабат билан печка тўғрисидаги янги мақолларни сизларга тақдим этсам.
Печка вафо хотин жафо :)
Печкалик уй бозор
печкасиз уй мозор 😱

Сепли келиндан печкалик келин яхши👸
Печкалик одам печкаликни кўрса кўзини қисади😉
Печкасиз уйда шох бўлгунча 
Печкалик уйда гадо бўл👹

Оғзи қийшиқ бўлса хам печкаси бор гапирсин😗
Уйда ўтини борга дунёни сув босса нима ғам!😏
Печканга қараб оёғ узат 
Печкаси йўқни ётволиб кузат😎

Печкаси бор отандек улуғ👨🏻
Печкасини кўриб қизини ол😆
газ йўқ цвет йўқ дема
сабрни таги сариқ печка💡💰

Газга ишонган бир йил яшар☠
печкага ишонган минг йил👍

Хотин олгунча печка ол
печка иссиқ эмасму😜

Печка бировники деса ётволиб исинишади😌
Печкалик уй хаммом
печкасиз уй тамом😳

Жўжани кузда санаймиз
одамларни бахорда😉

Бекор ўтиргандан бекор исин😉
печканг бўлса сувинг қайнар
цвет газдан деса асаб ўйнар.

Кўмирни қораси қайнонамни совғаси. ;)
Печкаси йўқ билан печкаси борни нима иши бор :)
ПС: Расмда янги замонавий нанопечка билан телефон Нокиа 6300 i акс этирилган 

Шунингдек ўзбек олимлари ҳам янги кашфиётдан хабардор ва улар ҳам янги ўз ихтиролари билан ўртоқлашмоқда. Абдумалик Носировнинг фейсбук тармоғидаги блоги "Узэкспоцентр"га айланиб кетди.
Абдумалик Носиров facebook саҳифасидан олинди



Ҳаётдан роҳатланиб бахтдан қалтираб яшанг, ёрқин(офтоб тушадиган томонда) тарафда бўлинг. Асосийси нолиманг. Ҳаётдан нолиганларни ҳозирги кунда ношукр, аламзада(янги термин) деймиз 😉

Tuesday, November 22, 2016

Муносабат кўрсатувига муносабат

   Кеча телевидениеда Муносабат кўрсатувини кузатиб борар эканман, таълим тизимини юксалтириш мазмунида суҳбат кетди. Ёш олимлар аждодлари Беруний, Ибн Сино, ал-Хоразмийлар билан фахрланишини гапиришар экан, бошловчи илмга тарғиб қилган Авестонинг ҳикматли сўзларидан мисоллар келтириб, гўёки юртимизнинг олимларининг чиқишига Авесто сабабчидек мақтаб кетди.. Жуда жаҳлим чиқиб кетди. Эй ақлсиз юртимизга Ислом келгунича дунё тан оладиган нечта олимимиз бор эди бу таълимотни кимдан ўқиб ўргандик? Исломдан эмасми? Ўша буюк аждодларинг қаерда ўқиди, жоҳил мадрасанинг муллолари ўқитмасдан Авесто ўқитдими? Нега ўз динингдан бунчалик ор қиласан? 
   Лениннинг октябр революциясига 100 йил тўлмоқда шу тараққиёт даври саналмиш 100 йил ичида ўзбекни бутун дунёда тан оладиган биронта олими чиқдими? Нобел мукофоти олиндими? Бугун таълим учун давлатимиз шу қадар маблағ имкониятлар яратганда битта робот ишлаб чиқилдими? Қачонгача мақтанамиз? Қани ёш олимлар, нима қилдингиз, қайсидир журналда чиқан мақолангиз билан мақтанаяпсиз. Нега Хитойдан станоклар олаяпмиз? Ўзимиз ишлаб чиқарсак бўлмайдими? Гапни айлантиришиб яна терроризм, оммавий маданиятга қадашди. сен техникага оммавий маданиятни қўшиб нима қиласан, унинг гапирадиган ўрни бор.. 
   100 йил ичида Қуръондан ажрадик ундаги илмий сир-арорлардан бебаҳра қолдик. Дунёдаги барча илмий ишларнинг сарлавҳаси Қуръон ва ҳадисдаку, тиббиёт бўйича "тибби набавий" "адабиёт илми" "Риёзат", "Кимё", "Мерос" каб минг турдаги китобларимиз бор. Кутубхоналарда ўқилмай ётган қанча китоблар бор. Авестодан нечта китоб қолганки асл нарсани қўйиб, ёлғонга интиламиз. Бу сирларни ёшларимиз биладими? Афсуски йўқ! Энг муҳим илм булоқлари бизнинг Қуръон ва ҳадисларда бўла туриб Авестони мақтаб, Зардўштни мақтаб Қуръонни пастга уриш ғирт жоҳиллик эмасми? 
   Бизнинг физика, химия, биологи ва бошқа фанлардан буюкликни кўзлаган олимларимиз Қуръоннинг диссертацияларига сарлавҳалар қилишни билишармикан? Сизларга бир нечта мисоллар келтирамиз. Бугун Қуръон, ҳадисни тиббиётга доир жойларини ўқиб ракка мусулмонлар даъво топганлари сир эмас. ўзимиздан орланишдан орланиш керак. 
   Гўё оғзидан Қуръон сўзи чиқиб кетса жазоланадигандек чўчиманг. Келажакка тик боқиб Қуръондаги дунёвий илмларни кашф қилинг. Шунда боболаримизга етишамиз.

Шермурод Тоғай facebook саҳифасидан олинди

 Пикрлар блоги жамоатчилик фикрларига ҳам эътибор қаратди:
Қизиқ....:

Марям исмли фойдаланувчи Ўзбек ТВ ҳақида фикр билдиради

Яна бир фойдаланувчи сабри тугаганини маълум қилади:

Муаллиф ҳақиқатни ёзганлиги Халқ томонидан дуолар билан қарши олинди...


ТВ ни назорат қиладиган кишилар қандай билимга эга бўлишлари кераклиги ҳақида сўз боради:

Но коммент:



 Юз марта гапиргандан бир марта киноя қилган афзал (Пикрлар) :


   Ўзбекистонда жамоатчилик назорати норасмий тарзда бўлса ҳам шаклланиб улгурди. Бунда ижтимоий тармоқларнинг ўрни беқиёс. Халқимизнинг онги ўсиб улгурди, аммо Халқни яхшиликка тарғиб этадиган Телевидения ўз ишини эплай олмаяпти. Халқимиз билан фаҳрланаман, 25 йил оралиғида Халқимизни онги анча ўсибди, камтарлик қилиб жим юришган экан 😉

Sunday, November 20, 2016

«Юлдузча» болалар телевизион танловида ҳакамлларнинг вазифаси «маънан жаллодлик» қилишми?!

     «Юлдузча» болалар телевизион танловида ҳакамлик қилаётганларнинг вазифаси иқтидорли болаларни саралаш, рағбатлантиришми ёки «маънан жаллодлик» қилишми?! Бу халқ артистларининг болаларга қилаётган совуқдан совуқ, бетакаллуф, гоҳида очиқдан-очиқ адолатсизлик қилиши кўпчиликда норозилик уйғотиб бўлди. Ёш болаларга ўзига яраша, уларни йиғлатмайдиган тарзда ширин муомала қилишни билмайдиган; юзига ўта жиддий, ҳатто қаҳрли тус бериб ўтирадиган; кескин-кескин оҳангда, гоҳида ўта мужмал фикр билдирадиган; ёш болалардан профессионаллик талаб қиладиган бу ҳакамларни алмаштиришнинг иложи бўлмаса, бу шоуни тўхтатиш керак. Ҳарқалай, кўпгина иқтидорли болаларда, айниқса мумтоз қўшиқларимиз ижрочиси бўлиш орзусидаги болаларда ўз келажагига, иқтидорига бўлган ишончини ўлдирмаслик, умидсизликка туширмаслик учун ҳам шундай қилиш керак ёки ҳакамларга чиройли муомала қилишни ўргатиш керак. (Муножот Йўлчиеванинг доимо бир хил тарзда «Бу ижроингиз менга ёқмади» дейишидаги совуқ оҳанг катта одамнинг ҳам этини жунжиктирворади).


     Бунақада қўшиқчи бўламан деган болаларнинг аксарияти танловларда ғолиб бўлиш учун енгил-елпи чет эл қўшиқларни ижро этиш керак экан деган хулосага бориб қолади-ку. Чунки бу танловда чет тилида қўшиқ айтган болаларга эътибор биринчи планга чиқарвориляпти. Мумтоз қўшиқларимизни айтган болаларга «Бу қўшиқ ёшингизга тўғри келмайди» деган баҳона билан «йўқ» деяётган ҳакамлар севги-муҳаббат ҳақида инглизча қўшиқ айтган иштирокчи болаларга кўпинча таҳсинлар ўқишади. 
     Буям етмагандек, ҳакамларнинг чет тилида қўшиқ айтган ҳамма иштирокчи болага рус тилида мурожаат қилишлари ҳам ўхшамаган бир ҳолат. Ваҳоланки, Ўзбекистонда туғилиб ўсаётган ҳамма бола ўзбекчани тушунади, ўзбекча гапира олади ва шундай бўлиши ҳам шарт. 
Бунақа телевизион танловлар дунёнинг жуда кўп мамлакатларида ўтказилади. Аммо уларда болалар йиғласа севинчдан, хурсандчиликдан йиғлайди, ҳатто танловдан ўтолмаганлар ҳам яхши кайфият билан қолади. Негаки, бу танловларда ҳакамлар завқ билан, болаларча беғубор кайфият билан, самимий ҳакамлик қилишади. Керак бўлса, болаларга қўшилиб рақсга тушишади, қўшиқларга жўр бўлишади, кичкинтой иштирокчиларни кўтариб олишади, иштирокчиларга ҳам, томошабинларга ҳам байрамона кайфият бахш этворишади. Танловдан ўтолмаганларга айрича ширин муомала қилиб, кўнглини кўтаришади (дўқ ургандек «менинг жавобим “йўқ”» дейишмайди!). Ишонмасангиз, Youtubeдан Ҳиндистонда, Туркияда, Америкада, Францияда, Россияда ўтадиган шундай танловларни топиб, бир томоша қилинг.


   «Юлдузча» танлови учун ҳакамликка болалар қўшиқлари бастакорларини, болалар шоирларини, болалар билан муомалани эплай оладиган актёрларни таклиф қилиш мумкинмасми? Бу танловга иштирокчи болалар (бола бўлгани учун ҳам) ниҳоятда катта аҳамият беришади, ҳакамлар баҳосини, муомаласини бир умрга эслаб қолишади. Бу муомала улар ҳаётида ҳал қилувчи таъсир этиши ҳам мумкин. Ҳакамлик қилаётган халқ артистлари халқнинг кичкинтой вакилларига мос муомала қилишни эплолмас эканлар, ҳеч бўлмаса очиқ юз билан, ясама бўлса ҳам жилмайиб ўтиришни амалламайдиларми?! Уларнинг тусидаги жиддийлик ва совуқликни кўриб, катта одам ҳам эсанкираб қолади-ю, бечора болажонларимиз тағинам ўзларини йўқотмай, умид билан танловда иштирок қиляптилар...
Бу танлов яхши ниятлар билан йўлга қўйилгани аниқ эди...


Дилфуза КОМИЛОВА facebook саҳифасидан олинди

Saturday, November 12, 2016

Қонун устиворлигига босқичма босқич ўтишни амалий ташкил этайлик

Бизнесмен айтганидек бир кишидан минг доллар олиш қийин 
аммо минг кишидан бир доллардан олса бўлади. 
Худди шундай, қонун устиворлигига Ўзбекистон бўйича 
ёппасига тарғиб этиш қийин, аммо 1 та вилоятни, ундан сўнг 
яна 1 тасини кейин яна 1 тасини ислоҳ этса бўлади. 
Шу битта-битта саралаш операцияси ёрдамида ими-жимида 
қатағонлар уюштирилган ва уларнинг томонидан қараганда 
мисли кўрилмаган натижага ҳам эришилган. Биз ҳам ана шу 
битта-битта саралаш услуби билан ислоҳотларга эришайлик

  Бозорнинг ишончлилиги ҳокимият аралашувига боғлиқ. Ривожланган бозорга ҳокимият аралашуви чеклаб қўйилган бўлади. Бозорни тартибга солиш учун ҳокимият аралашаверса бозор ўз қонунияти бўйича эмас, ҳоким буйруғи бўйича ҳаракат қилади. Бу эса инвесторларни ҳам, маҳаллий савдогарларни ҳам бозорга бўлган ишончини йўққа чиқараверади.
   Бунинг ўрнига чeт элда ўқиб-ишлаб кeлган, кучли мутахассисларни топиб уларга бозоримизни яхшилаб ўрганишига қўйиб бeриб ундан кейин ўшаларнинг маслаҳати билан қонунлар чиқариб бозорни тартибга солинса ва қонунлар назоратини ҳуқуқ тартибот органларининг ҳалол ходимларига ишониб топшириб бу ходимларнинг ишини юқоридан назорат қилиб турилса бозоримиз тез кунда маҳаллий савдогарларимизни ҳам, чет эл инвесторларини ҳам эътиборига тушади. Нархлар арзонлашади, валюта кириб келади, банкларга пул обороди кучайиб пластик муаммоси ҳам ҳал қилиниши жуда осонлашиб қолади.

   Хулоса доимгидек 1 та: чиқарилган қонунларни кўриб чиқиш ва амалиётга мос келадиган қилиб тўғирлаш. Қонунга барчани бирдeк амал қилдириш.
   Мен қонун чиқарсаму ўзим амал қилмасам, сиз амал қилмасангиз аммо "за то жарима ундирамиз" деган мақсад билан чиқариб ташлайверсам бунда шу қонун амалиётга тўғри келадими йўқми ҳеч ким билмайди.
   Аввал ўша қонунларга қонун чиқарувчи сифатида ўзим ҳам амал қилсам, ўшанда қанчалик тўғри қонун чиқарганимни ўзим тушунаман, Халқ тушунади. Қонунларни амалиётга мос келадиган қилиб ўзгартирамиз.
   Ҳуқуқ тартибот органлари бу қонунлар ижросини қатъий назорат қилади. Шу зайлда қонун ижросини тўлиқ таъминлай оламиз

  Тошкентнинг ўзида қисқа муддатли(3-6 ой) тест режими ташкил этилиши керак. Бу тест режимидан кўзланган мақсад бозор қонунларини тартибга солишни қатъий назорат қилиш. Ҳуқуқ тартибот органлари ўз ишини ёлғон ишлатмасдан бажаришини юқоридан назорат қилинади, Солиқ қўмитаси ҳам ўз ходимларини қатъий назорат қилади, Банклар эса хусусий тадбиркорларнинг кўмакчиси бўлади. Бу нозик жараён бўлганлиги сабабли шахсан Президент ва Бош Вазирнинг ўзлари бу жараённи қатъий назоратига олади Агар бирор вилоятда бу режим ташкил этилса назорат сусаяди. Тошкентда эса бу тест режими Президент, вазирлар, журналистлар, мансабдор шахслар ва асосийси қонун чиқарувчиари ва ижро этувчилари кўз ўнгида ва уларнинг ҳаётига таъсир қилган ҳолда(аввал пичоқнинг ўзинга кейин бошқага ур) реал кўринишда ўтади. Шу сабабли биринчи Тошкентдан бошланиши керак,
   Тошкентда яхши натижага эришиб, Сирдарёга, Наманганга, Фарғона, Жиззах,... битта-битта шу тартиботни амалга оширилиб кетаверади. Америка ўз демократиясини бутун оламга ёйишни истаяпти. Биз эса ўз қонун устиворлигимизни Ўзбекистоннинг барча туманларида ёйишни истаймиз. Ўйлайманки, ҳаракатларимиз жадал бўлса 1 йилда бунга улгурамиз ва 2-йилда қийинчиликларимизнинг мевасини бир неча баробар қилиб оламиз.

   Шуни ёдда тутингки - Халқ ва Давлат манфаати параллел бўлса ривожланиш бўлади. Агар бир бирига қарши ёки кесишадиган қилиб белгиланса бир-бирини алдаш бошланади. РИВОЖЛАНМАЙМИЗ.
   Оддий мисол Давлат кўпроқ фойда кўриш учун Халққа оғирлик қиладиган қонун чиқариб қўйса, Халқ ҳам 1 ойда бу муаммони айланиб ўтиб Давлатни алдаш йўлини топиб олади ва олдингидан кўпроқ фойда топади.
    Халқ ва Давлат манфаати учун хизмат қиладиган биз ҳурмат қиладиган қонунлар чиқарилади ва ижро этилади. Ҳаётимиз енгиллашади. Замонавий дунёда тараққиёт сари одимлаб кундан-кунга ҳаётимиз енгиллашиб бориши назарий жиҳатдан ҳақиқат! Қачонки қонунларимиз юқоридаги каби тарғиб этилса Худо хоҳласа тез кунда ривожланган мамлакатлар рўйхатида G20 да иштирок этамиз.
   Зеро Давлат ҳам Халқнинг манфаати учун хизмат қиладиган кунлар бўсағасида эканмиз, тезроқ шу кунга ўтиш ва яшаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилайлик

  Бу операциянинг номи масалан "Ишонч ниҳоллари" номи билан юритилади. Ҳар бир вилоятда ўтказилган тартибот биз учун бир ноҳол бўлади. Кимнинг ниҳоли яхши парвариш этилса унинг дарахти(иқтисоди) буюк бўлади. Халқ ўз хоҳиши билан шу ишда Давлат ташаббусларига ёрдам беради деб ўйлайман. Чунки қонун устиворлигини Халқимиз ич-ичидан истайди.

Saturday, October 29, 2016

Kamolot.uz сайтига саёҳат. Қимматли вақтингизни бир пулга қиммат маълумотларнинг таҳлили билан ўғирлаганим учун узр

Таҳлилни биринчи саҳифадан бошлаймиз.
Мавзуларга эътибор беринг:
«Артист»: тақдимотдан фотолавҳалар;
Сериал ижодкорлари билан жонли суҳбат;
Ўзбек киноижодкорларидан янги жанрдаги сериал;
Ғолиблар эълон қилинди; (No Comment)



Энди бу статистикани кўриб қўйинг "2016 йилда ҳар бир ойда келиб тушган фуқаролар мурожаатини билиш учун диаграмма устига сиқчончани олиб боринг" деб номланган графика. 

Ушбу графикада келиб тушган мурожаатлар сони якунланган мурожаатлар сонидан камроқ экан. Яна бир э`тиборли жиҳати - Қайта ишлаш жараёнидагилар Якунланган мурожаатлар сонига тенг экан. (Графика мантиқан хато. Агар 100 та мурожаатдан 80 таси якунланган бўлса Қайта ишлаш жараёнидагилар рўйхатидан 80 таси айириб ташланиши керак эди)

Менимча етарли.

Ҳисоботларни кўрайлик-чи. 2016-йилнинг II чораги якунлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари мавзусини кўздан кечирамиз.

Ҳаракат тизимлари томонидан ҳисобот даврида жами 9,1 мингта тадбир ўтказилди. Уларда 8,3 млн нафарга яқин ёшлар қатнашди (ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан тадбирлар ва ёшлар сони 37,4 %га ортган).(Kamolot.uz)
Таҳлил: 9 минг 100 та тадбир кичик сон эмас! Бу тадбирлар учун қанча миқдорда маблағ ажратилган. Тасаввур қила олмаяпман.
Тадбирлар ва ёшлар сони 37,4 % га ошган эмиш. Тўғрида, бу йил ОТМ ларга рекорд даражада абитурент ҳужжат топширган бўлса.... Ўқишга кирганларнинг барчаси бу ташкилотга а`зо қилиб қўйилади.
Тадбирлар сони хабарда келтирилишича 37 % га ортган, лекин сифат жиҳатидан олдинга силжиш кўзга ташланмади.
 “Сиз қонунни биласизми?”, “Тафаккур синовлари” республика танловларининг таълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) босқичлари ўтказилди. (Kamolot.uz)
Таклиф: Бу тадбирлар ҳар йил ўтказилади. Ёмон эмас, тез-тез ўтказиб туриш керак. Аммо тадбир ўтказилган вақтда конституция ва ба`зи қонунларни йодлатиб, кейинги йил шу вақтгача танаффус берилади. Шунингдек жиноят, меҳнат кодексларидаги моддалар ҳам ўргатиб, тушунтириб борилиши керак. Кўпчилик фуқаролар ариза, шикоят, тушунтириш хати, таржимаи ҳол ва шунга ўхшаш ҳужжатларни мустақил ёзишни билишмайди.


Шунингдек, Ҳаракат томонидан ёшлар ўртасида одам савдосининг олдини олишга қаратилганОдам савдосидавр муаммосимавзусида 750 дан ортиқ таргъибот тадбирлари ташкил этилиб, уларда 50 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Таргъибот тадбирлари 100 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилди.(Kamolot.uz)
Бу рақамлар... Жим-жимадор рақамлар.... "Ўзбекистон Республикаси Президенти в.в.б. Шавкат Мирзиёев нима сабабдан Камолотни танқид қилди, бу бечоралар кечани кеча, кундузни кундуз демай иш қилиб турган экан?" деб юборасиз беихтиёр.
Биласизми? Google сайтига кириб "Одам савдоси – давр муаммоси" деб ёзиб "излаш" тугмасини босдим, бир неча саҳифада ушбу мавзуда бўлиб ўтган тадбирларни кўрдим. Қизиқиб ичига кирсам матнда Камолот сўзи йўқ. Ҳайрон бўлиб бошқаларини ҳам кириб кўрдим, уларда ҳам Камолот сўзи умуман қатнашмаган экан. Адвокатлар, партиялар, ўқув масканлари томонидан ўтказилган деб ёзилган. Сайтнинг ўзидан "қидирув" имконияти орқали 1 та хабарни топиб олдим холос: (Хоразм вилоятида ўтаётган «Ёшлар ҳафталиги» таргъибот гуруҳи аъзолари «Одам савдосидавр муаммосилойиҳаси асосида суҳбат ўтказиш учун Урганч шаҳар 22-сонли умутаълим мактабига ташриф буюришди.( Kamolot.uz))

“Камолот” ЁИҲ томонидан “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида 30 мингдан ортиқ таргъибот материаллари тайёрланиб, жойларда тарқатилди.(Kamolot)
Менга қизиқ... Камолот жойларга турли тадбирлар учун матн ёзиб беришдан бошқа яна бирор иш қиладими? Чунки бу хабарни ҳам Google қидирув тизими орқали топдим, аммо бу ерда ҳам Камолот номи тилга олинмаган. Камолотнинг хабарига кўра, матнни "Камолотчилар" томонидан ёзилган.

9 феврал – буюк мутафаккир, олим, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда 14 феврал – шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига багъишлаб, Ҳаракатнинг маҳаллий ва ҳудудий Кенгашлари томонидан жами 410 минг нафар ёшлар иштирокида 3,1 мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, 30 мингдан ортиқ таргъибот материаллари (флаэр) чоп этилди ва тарқатилди.( Kamolot.uz)

Э бўлдида энди! Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби давлат арбобларини хотирлаш ҳар йил мактабларда, коллеж ва лицейларда ёшлар томонидан ўтказиб келинади. 3,1 мингтани ташкил қилгаан ушбу статистикада қандай қилиб Камолотнинг иштироки бўлсин? Нари борса 40 тасида иштирок эткандир, инсоф биланда энди?

     Бир сўз билан айтганда бу ишлар таҳлилга арзимайди. Биз тадбирларни кўряпмиз, аммо тадбирдан кўзланган натижага эриша олганимиз йўқ. Жим-жимадор рақамлар ва баландпарвоз истаклардан бўлак ҳеч нарса эмас. Қимматли вақтингизни бир пулга қиммат маълумотларнинг таҳлили билан ўғирлаганим учун узр. Юз минглаб ўсмирларни вақтини ўғирлагани ва миллионлаб маблағларни ҳавога совургани учун бу ернинг масъуллари кечирим сўрармикан?