Monday, December 19, 2016

БИЛСАК ЭДИ, АДАШМАСДИК

   Муаммо ҳам хумда турган мусалласга ўхшайди. Вақт ўтган сайин мусалласнинг таъсир қуввати ортгани каби, муаммонинг ҳам кўлами кенгайиб кетаверади. Шунинг учун кўзга ташланаётган қусурларни вақтида муолажа этмоқ даркор. Мусалласнинг дозаси ортиб кетиб, хум “ёрилганидан” сўнг шўрпахта қидиришнинг ҳожати йўқ.
Image may contain: one or more people and camera
   Мисол учун, бугунги таҳликали замонда одамларимизнинг диний саводхонлигини юксалтириш долзарб масаладир. Агар соф динимизни давлат бош бўлиб ўргатмаса, кимдир келиб “ўргатиб” кетади. Ўргатиб кетяпти ҳам! Эндиликда келиши ҳам шарт эмас, олис-олислардан туриб ўқитиб қўяверади. 
   Хўп, нима қилмоқ керак? Мавжуд имкониятлардан фойдаланайлик! Сўнгги йилларда ўнлаб телерадиоканаллар ташкил этилди. Аммо “диний телеканал” деган жой ҳамон бўш турибди. Ваҳоланки, бунга катта эҳтиёжимиз бор. 
   Барча телеканаллар каби ўзининг анъанавий дастурларига эга диний канал ташкил этилса. Унда долзарб мавзудаги давра суҳбатлари уюштирилса (аллақандай кинолар ҳақида ҳам соатлаб суҳбатлар уюштираяпмиз-ку), одамларнинг иймонига қувват бўладиган кинолар намойиш этилса (ҳар куни соатлаб ҳиндларнинг бемаънидан-бемаъни сериалларни ҳам кўриб ўтирибмизда), Қуръони карим тиловатлари қўйилса (ахир юртимиздан юзлаб қорилар, қориялар чиқаяпти, биз бўлса соатлаб бир тийинга қиммат ҳиргойиларни эшитиб ўтирибмиз), ақида, ҳадис, калом илмларидан маъвезалар тингласак... бунинг ҳаммаси ўзимиз учун фақат фойда-ку! 
   Билсак адашмаймиз, эшитмаймиз ва эргашмаймиз!

Alisher Nazar facebook саҳифасидан олинди

Бу асосли фикр-мулоҳазаларингиз афсуски жамоат ОАВлари томонидан эътиборсиз қолдирилади. Райҳоннинг мушуги, Шаҳзоданинг кўппаги миллат эътиборидаги муҳим объектдир улар наздида. Аммо бизга фикрларингиз қизиқ.(Пикрлар)


   Зомбиқутидан (ТВ) Исломга қарши тарғибот учун фойдаланилса, миллат бир кун ҳалокатга учрайди. Аксинча, бу миллатнинг ўзлиги, асли бўлган Ислом соф ҳолида тарғиб этилса, зомбиқути тозаланиб, ўзи даъво қилгандек "маърифат дарғаси"га айланади, миллат ҳам юксалади.
   Айни пайтда, Исломга ажратилган канал муносиб одамларнинг қўлига берилиши лозим. Акс ҳолда, бу канал сонию кўкраги очиқлар чиқиб олиб кўпхотинлик ҳақида, умрида пешонаси саждага тегмаганлар намознинг вақтни исроф қилиши ҳақида "маъруза" ўқийдиган минбарга айланиб қолади.

Мен бу мавзуни Жамиятда яшаётган Шахс томонидан кейинги йиллар давомида анча йигилиб колинган энг асосий - маънавий, тарбиявий муаммоларнинг энг зарур, энг мухим ва энг шарт булган ДОЛЗАРБ муаммоларнинг ук илдизи булган мавзу деб хисоблайман. Аввало, шуни тан олишимиз керакки, Инсоният уз тарихида, неча асрлардан буён маълум бир худудий яхлитликда жойлашган Юртимизда хамда кушни мамлакатларда яшаётган фукороларнинг социал-маънавий ва диний нуктаи назари хамда ахлокий-рарбиявий жихатдан карашларини бирмунча "нотугри" дейишдан олдин, хуш, кани, айтингчи, жаноб, "асли тугриси узи кандай булади?" деган савол тугилиши табиийдир. Бу хакда дуппини ерга куйиб, узок, обдан куплаб жамоатчи кишилар билан уйлайдиган вакт келди! Вахоланки, биз ва биздан олдин утган аждодларимизнинг тарбиявий услубияти тарихида беназир ва бошка киёси йук йулчи Юлдуз хисобланмиш Ислом дини таълимоти, унинг тарбиявий борасидаги асосий негизи- биз учун доимо мукаддас ва доимо муътабар булиб келган динимизнинг жаъмийки мусулмон мамлакатлари ва бу мамлакатларда яшаётган миллионлаб кишиларга маълум ва равшандир. Ислом дини хар доим хам Инсон тарбиясида, уларнинг шахс сифатида шаклланишидаги мухим тарбиявий ахамиятга эга эмаслигини кани, ким инкор кила олади...!? Хеч ким ва хеч качон! Зеро, бизгача етиб келган утмишдаги дин пешволари, улуг алломаларимиз меросига асосланган ахлокий-таълимий ривоятлар, накллар, насихатлар, хамда хикматлар бисёр. Бу хикматларда кишилик хаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамланган. Хозирги вактда телевидение ёки бирор оммавий ахборот воситаси оркали "Кобуснома", "Калила ва Димна", "Гулистон", "Бустон","Синдбоднома","Бахористон","Ахлоки Жалолий", "Ахлоки Мухсини" каби асарлар халкка, айникса ёш авлодга нега етказилмаётир? Ёки бу шунчалик кийин ишми? Етказиши керак булган мутассади шахслар узлари юкорида кайд этилган тарбия ахамиятидаги дурдоналарининг борлигини биладими узи, борди-ю, билганда хам узлари бирортасини мутаола килганми...? Олийгохларда, коллежд ва мактабларнинг юкори синфларида миллий, диний тарбияга оид дарс дастурларини укитиш вакти хали хам келмадимикин? Аммо, бу китоблардан "тугриси кандай булиши" керак булган жавоблар жуда-жуда куп. Масалан, мен якинда Хусайн Хефзийнинг "Насихати хукамо ва маколати кубаро" (Донишмандлар насихати ва улуглар маколлари) рисоласини укиб чикдим. Бу китоб бизда 1970 йилдан кейин нашр килинмаган. Мен 1970 йилларда 16 ёшдаги такаббур бир усмир йигитча булиб, отам рахматли хар жума куни биз ака-ука угилларини уз ёнига туплаб, хеч кандай китобдан фойдаланмасдан (у лши хеч кандай диний ва дунёвий илмга, маълумотга эга булмаган булса-да) оталарча панд-насихатларини канда килмасди. Биз отамизнинг олдида хатто ялангбош холда утиришга ийманардик, ота билан фарзандлар маълум бир чегара, парда буларди албатта. Орадан 46 йил утгач, мана бугунги кунда 62 ёшимда уша болалик йилларимда эсимда колган ва отамдан эшитган насихатларни китобдан кайта укидим, шундан кискарок тарзда битилган атиги 2 тасини Сиз азизларга мисол тарикасида келтираман: "9-хикмат. Очлар рубарусида таом еманг. Очлардан нонингизни дариг тутманг. Овкат пайтида бировни гийбат килманг. Аёллар макридан эхтиёт булинг. 13-хикмат.Илмли кишиларни улуглангиз. Укиш-урганишни ор деб билманг. Доим ростгуй булинг ва номаъкул гап сузламанг." Кани эди, бизда хам хеч булмаса хафтада бир марта телевидение оркали шунака ахлок-одоб хакидаги китоблардан шархлар укилса, мунозаралар килинса. Шунингдек, Кори Шариф Ахмаднинг "Муаллими дин" (Дин муаллими") китобида эса оддий мусулмон кишисининг бошка мусулмон киши билан саломлашишидан тортиб, подшохлар одобигача, руза-ю Рамазон ойида хар бир мусулмон фитр садакаси бериши вожиблиги-ю, унинг тартиби, микдори хакида хатто Рамазон ойларида хам мен канчадан канча корхоналарда, ташкилотларда ишлаётган одамларнинг иш хаки хисобидан "шаклан ихтиёрий, амалда мажбурий" обуна килинаётган бирор марта даврий матбуот нашрларида чикканини умуман курмаганман. Хуш бунинг нимаси яхши-ю, нимаси ёмон ?! Бу иш Давлат, хукумат томонидан кенг жамоатчилик хамда ОАВ оркали илмий-маърифий асосида хар томонлама кенг микёсда таргибот килиниши, боскичма-боскич аник дастур асосида амалга оширлиши керак ва зарурдир. Вахоланки, хозир биз мухокома килаётган муаммо- айнан хукумат иши, хусусан "ТУРТИНЧИ ХОКИМИЯТ"НИНГ КУТЛУГ БУРЧИДИР.
Мавзуга билдирилган жўяли фикрлар танлаб олинди
(орфогрфик хатолар бўлса ҳам долзарб экан, фойдаланилди)


Эслатиб ўтамиз: Бундан 2 ой муқаддам 
"Бош Вазирга мактуб гуруҳи" аъзолари томонидан Виртуал қабулхонага шу мазмунда ариза шаклидаги  мурожаатлар ҳам йўлланган эди...(Пикрлар)