Friday, February 3, 2017

Ўзбегим (ўхшатма)



Электрдир неча йиллар ичра гумдон, ўзбегим,
Газ деган нимарса эрса энди армон, ўзбегим.

Сўйласин «Ахборот»у, сўйласин «Халқнинг сўзи»,
«УзА», «Жаҳон»нинг ёзгани – бари ёлғон, ўзбегим.

Дукчи Эшон, Мангуберди ҳам Темур авлодидан,
Ёки аслинг балки чумчуқ, балки қуён, ўзбегим?

Аллаким елкангда гўё бўғма илон бўлдию,
Бир оила чорак аср сўрди сендан қон, ўзбегим.

Туздию Ислом Каримов янги «Ўзбек модели»н,
Бу моделдан ҳеч натижа чиқмай қолғон, ўзбегим.

Теримчилар фарёдига акс-садо берди жаҳон,
Бош кўтармай пахта тердинг, шўрлик деҳқон ўзбегим.

Пенсионерларнинг фиғони солди банклар узра ўт,
Обналчилар қони сенда урди туғён, ўзбегим.

Сен на муслим, сен на атеист, сенга на оташ, санам,
Бенамоз, кўнгли тоза, бўлдинг беимон, ўзбегим.

Менга свет бир жаҳону, менга газ ҳам бир жаҳон,
Зато юрт тинч ҳамда борку кўм-кўк осмон, ўзбегим.

Тарихинг битмакка халқим мингта Нуруллоҳ керак,
Лекин биздан чиқди, холос, фақат Рауфхон ўзбегим.

Қайга борсанг, қўлда кетмон, ер чопарсан букчайиб,
Россияда номи кетган, мигрант ўғлон ўзбегим.

Бўлди пойтахтинг чароғон ўчмас электр билан,
Лекин бошқа вилоятлар бўлди зимистон, ўзбегим.

Ўзбегим деб бу ватанда не учун дод солмайин?
Ўзлигин унутишга халқим берди имкон ўзбегим.

Йиғлаяпман она юртим бошгинамни ҳам қилиб,
Бор дардини ичга ютган, тилсиз ҳайвон ўзбегим

Бу қасидам сенга, халқим, оқ суту туз ҳурмати,
Индамасдан қабул этгин, ўзбегим, жон ўзбегим.

© Индамасхўжа Камгапхўжа ўғли

Thursday, January 12, 2017

КУРТ БОЗОРИДАГИ ОВЕРТОН ДЕРАЗАСИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЁХУД "СЕЧКА"ДАН ХАМ ҚУРТ КИЛИШ МУМКИНМИ?...


Шу кунларда Чорсу бозорига тушдим. Ёшлигимда бобом раҳматли Тўлаганхўжа айнан шу қадимий савдо мажмуасидан мен ва укаларим учун уй-рўзғор харажатини ўргатиш полигони сифатида фойдаланардилар)). 

Хуллас, ёшлик хотиралари оёқларимни тўппа тўғри қурт расталари сари олиб борди, соғинган эканман хам шўргина оппоқ ўзбек қўлбола маҳсулотларини.
Бозорда савдо қилишни ким яхши кўрмайди дейсиз, камина ҳам истисно эмас: йирик ва майда қуртлар борасида суҳбатни аста бошладим, килоси 20 мингдан бошланди, энг арзони 12-13 минг сўм экан.. 
Сотувчи ўрта ёшлик киши бир пайт савдолашиш гаштини бирданига бузиб, "Ака, булар Сизга бўлмайди, хозир сизбопини кўрсатаман”, деб раста тагига шўнғиб, бир тоғорача оддий қуртларни қўлимга тутқазди... Шўро давридаги "под прилавка" моллар даври, мижозларни сортларга таснифлашнинг эски амалиёти бирданига ёдимга тушиб, энсамни қотирди. 
"Нархи қанча ва нимага менга буни лозим топдиз" деб жаҳлимни аста яшириб сўрадим сотувчидан. "Ака, 20.000дан бир сўм ҳам ками йўқ, чунки тоза мол, бир грамм ун ва сечка кушилмаган" деди сотувчи ўзи ва қуртидан мақтаниб. Ўлганнинг устига тепгандек яна қўшиб қўйди: "Бошка жойдан 18.000 сўмдан олсангиз ҳам ун қўшилган бўлади албатта, короче, ака тоза мол бўлмайди"-деди. 

Журналистлик қизиқувчанлигим авжига чикди, кетма кет савол бера бошладим, сотувчи ўзи сезмай секин сирларини оча бошлади, рақибларини ва ўзини фош этди. Билишимча, Тошкентга барча қурт маҳсулоти Самарқанднинг Булунғур туманидан келаркан, қурт таннархини пасайтириш учун сутдан бўладиган қиммат сузма (чакки) таркибига 2000-3000 сўм турадиган ун қўшилар экан. Лекин бу ҳали муттаҳамликнинг финали эмас, сохта ишбилармонлар қурт қурмағурни янада "халқчил" қилиб, эконом класс қилиш усули ҳам бор экан. Қуртнинг ранги оқ, демак оппоқ ундан ҳам арзон бирор модда ахтариш керак? Ахир 3000 сум ҳам қимматку!!! Ундан ҳам арзон хомашё бу 1500 сўм турадиган гуручнинг қолдиғи ва майда бўлаклари бўлмиш сечкадир.. Энг паст гуруч нави ун ҳолатигача майдаланиб, озгина сузма ва туз қўшилса бас, биз болаларимизга севиб олиб берадиган қурт бўлади-қўяди. 
Саёҳатим тугаб, болалигимдан севган бозорни ёмон кайфиятида тарк этдим, ичимда кўплаб саволлар ғижирлаб қийнай бошлади, юрагим ғаш, бошим оғирлашди: 
Наҳотки боболаримиз учун муқаддас бўлган тартиб "оқлик" билан савдо қилишга ғирром ва ҳаром қўшилиб, биз шунга кўниккан бўлсак? 
Наҳотки рақобат ва ҳаёт учун курашиш шундай пастликларга олиб келдими инсониятни? 
Нега ҳеч ким хом ун ва хом гуручдан бўлган маҳсулотни одам ва айниқса болалар соғлиғига зиёни ва зарарини ўйламайди? 

Нега биз юз минглаб тонна ишлаб чиқарадиган ва хуфиёна экспорт қиладиган чаққон "тадбиркорлар" фаолиятини қонуний доирага солмаяпмиз, улар давлатга солиқ тўлайдиларми, маҳсулот сифати сертификатлари борми, улар СЭС ва бошка талабларга жавоб берадими? 
Нега қурт фақат битта жойда ишлаб чиқарилади? 

Хуллас , барча риторик ?негаларга ?жавоблар оқшом ҳукмрон азим Тошканнинг Эски шаҳри совуқ об-ҳавосида муаллақ осилиб колди... Ёқимсиз совуқлик баданимни қучоғига буркаб олди бирданига, жунжукламай тезроқ иссиққина машинам ичига шошилиб ўтирдим, аммо майда қуртнинг майдадек туюлган муаммолари ҳарорат илиқлашса хам мени тинч қўймасди..


P.S. Агар куртимга ишонмасангиз йод томизиб кўринг, шунда қуртга ун ёки сечка қўшилмаган бўлса йод ўз рангида қолади, акси бўлса қорайиб кетади дея моҳир алкимёгар каби хулоса ясади фирибгар сотувчи. Тавба, бизда ҳам бу кетишда ҳамма сотувчи ўта камчилик биладиган Овертон деразаси технологиясини қўллайдиган булса, биз ҳар балога кўникишимиз осонлашмасин ишқилиб деб ўйланиб колдим(:

Friday, January 6, 2017

Агарда имкониз булса илтимос ердам бериб туринг.

Image may contain: text





























Пикрлар блоги :
Шу ўринда огоҳлпнтириб қўйишни ўз вазифам деб биламан. Тошкентда жойлашган(Тахтапулдаги) Вирусология Илмий текшириш институти докторларига, Аллергология(Ташми 8-бўлим), Нейрохирургия докторларига, жарроҳларга Худо инсоф бермаса кўп одамларни дарди зўрайиб бораверади. Ўзим гувоҳ бўлдим докторларнинг жуда кўп жиноятига. Беморларни қўлига қараб ўтиришини биламиз, аммо фармацевтлар билан келишиб қиммат уколларни ёзиб беморни ша уколга (наркотикка ўргатган каби) ўргатиб фармацевтлардан улушини олиб юрган докторлар бор. Бу докторлар ҳар йил чет элларда дам олим келишлари учун қанча-қанча беморлар ўз умри билан ҳақ тўламоқдалар... 

Таклиф:
Ўзбекистонлик беморлар ҳозир давлатнинг кўмагига муҳтож. Давлатнинг 6 ой давомида 200 минг сўмдан бериб турадиган нафақасига эмас, дори-дармон воситаларига қўйилган давлат божининг бекор қилинишини КУТЯПМИЗ. Давлатимиз Халққа хизмат қилиш йўлини танлади. Қўпол қилиб айтганда Халқнинг бемор фарзандлари касаллик билан олишиб ётганда ёрдам беришнинг ўрнига чўнтагига кўз тикиб "бир нималик" бўлиб қолган ташкилотга айлиниь қолмаслиги керак. Ўша беморлар бизнинг ўзимиз, оиламиз, дўстларимиз ахир. Шу билан бирга фармацеатика соҳасидаги МОНОПОЛИЯга чек қўйилишини сўрайман!

Махсус таклиф:
Агар инсофсиз, бизнесмен, порахўр, беморни ўлдириб пул топадиган докторларни ушлаб жиноий жавобгарликка тортиш билан кимдир қизиқса, шу масъулиятли вазифанинг қонуний эгаси бор бўлса ёрдам бераман!