Friday, February 3, 2017

Ўзбегим (ўхшатма)



Электрдир неча йиллар ичра гумдон, ўзбегим,
Газ деган нимарса эрса энди армон, ўзбегим.

Сўйласин «Ахборот»у, сўйласин «Халқнинг сўзи»,
«УзА», «Жаҳон»нинг ёзгани – бари ёлғон, ўзбегим.

Дукчи Эшон, Мангуберди ҳам Темур авлодидан,
Ёки аслинг балки чумчуқ, балки қуён, ўзбегим?

Аллаким елкангда гўё бўғма илон бўлдию,
Бир оила чорак аср сўрди сендан қон, ўзбегим.

Туздию Ислом Каримов янги «Ўзбек модели»н,
Бу моделдан ҳеч натижа чиқмай қолғон, ўзбегим.

Теримчилар фарёдига акс-садо берди жаҳон,
Бош кўтармай пахта тердинг, шўрлик деҳқон ўзбегим.

Пенсионерларнинг фиғони солди банклар узра ўт,
Обналчилар қони сенда урди туғён, ўзбегим.

Сен на муслим, сен на атеист, сенга на оташ, санам,
Бенамоз, кўнгли тоза, бўлдинг беимон, ўзбегим.

Менга свет бир жаҳону, менга газ ҳам бир жаҳон,
Зато юрт тинч ҳамда борку кўм-кўк осмон, ўзбегим.

Тарихинг битмакка халқим мингта Нуруллоҳ керак,
Лекин биздан чиқди, холос, фақат Рауфхон ўзбегим.

Қайга борсанг, қўлда кетмон, ер чопарсан букчайиб,
Россияда номи кетган, мигрант ўғлон ўзбегим.

Бўлди пойтахтинг чароғон ўчмас электр билан,
Лекин бошқа вилоятлар бўлди зимистон, ўзбегим.

Ўзбегим деб бу ватанда не учун дод солмайин?
Ўзлигин унутишга халқим берди имкон ўзбегим.

Йиғлаяпман она юртим бошгинамни ҳам қилиб,
Бор дардини ичга ютган, тилсиз ҳайвон ўзбегим

Бу қасидам сенга, халқим, оқ суту туз ҳурмати,
Индамасдан қабул этгин, ўзбегим, жон ўзбегим.

© Индамасхўжа Камгапхўжа ўғли

Thursday, January 12, 2017

КУРТ БОЗОРИДАГИ ОВЕРТОН ДЕРАЗАСИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЁХУД "СЕЧКА"ДАН ХАМ ҚУРТ КИЛИШ МУМКИНМИ?...


Шу кунларда Чорсу бозорига тушдим. Ёшлигимда бобом раҳматли Тўлаганхўжа айнан шу қадимий савдо мажмуасидан мен ва укаларим учун уй-рўзғор харажатини ўргатиш полигони сифатида фойдаланардилар)). 

Хуллас, ёшлик хотиралари оёқларимни тўппа тўғри қурт расталари сари олиб борди, соғинган эканман хам шўргина оппоқ ўзбек қўлбола маҳсулотларини.
Бозорда савдо қилишни ким яхши кўрмайди дейсиз, камина ҳам истисно эмас: йирик ва майда қуртлар борасида суҳбатни аста бошладим, килоси 20 мингдан бошланди, энг арзони 12-13 минг сўм экан.. 
Сотувчи ўрта ёшлик киши бир пайт савдолашиш гаштини бирданига бузиб, "Ака, булар Сизга бўлмайди, хозир сизбопини кўрсатаман”, деб раста тагига шўнғиб, бир тоғорача оддий қуртларни қўлимга тутқазди... Шўро давридаги "под прилавка" моллар даври, мижозларни сортларга таснифлашнинг эски амалиёти бирданига ёдимга тушиб, энсамни қотирди. 
"Нархи қанча ва нимага менга буни лозим топдиз" деб жаҳлимни аста яшириб сўрадим сотувчидан. "Ака, 20.000дан бир сўм ҳам ками йўқ, чунки тоза мол, бир грамм ун ва сечка кушилмаган" деди сотувчи ўзи ва қуртидан мақтаниб. Ўлганнинг устига тепгандек яна қўшиб қўйди: "Бошка жойдан 18.000 сўмдан олсангиз ҳам ун қўшилган бўлади албатта, короче, ака тоза мол бўлмайди"-деди. 

Журналистлик қизиқувчанлигим авжига чикди, кетма кет савол бера бошладим, сотувчи ўзи сезмай секин сирларини оча бошлади, рақибларини ва ўзини фош этди. Билишимча, Тошкентга барча қурт маҳсулоти Самарқанднинг Булунғур туманидан келаркан, қурт таннархини пасайтириш учун сутдан бўладиган қиммат сузма (чакки) таркибига 2000-3000 сўм турадиган ун қўшилар экан. Лекин бу ҳали муттаҳамликнинг финали эмас, сохта ишбилармонлар қурт қурмағурни янада "халқчил" қилиб, эконом класс қилиш усули ҳам бор экан. Қуртнинг ранги оқ, демак оппоқ ундан ҳам арзон бирор модда ахтариш керак? Ахир 3000 сум ҳам қимматку!!! Ундан ҳам арзон хомашё бу 1500 сўм турадиган гуручнинг қолдиғи ва майда бўлаклари бўлмиш сечкадир.. Энг паст гуруч нави ун ҳолатигача майдаланиб, озгина сузма ва туз қўшилса бас, биз болаларимизга севиб олиб берадиган қурт бўлади-қўяди. 
Саёҳатим тугаб, болалигимдан севган бозорни ёмон кайфиятида тарк этдим, ичимда кўплаб саволлар ғижирлаб қийнай бошлади, юрагим ғаш, бошим оғирлашди: 
Наҳотки боболаримиз учун муқаддас бўлган тартиб "оқлик" билан савдо қилишга ғирром ва ҳаром қўшилиб, биз шунга кўниккан бўлсак? 
Наҳотки рақобат ва ҳаёт учун курашиш шундай пастликларга олиб келдими инсониятни? 
Нега ҳеч ким хом ун ва хом гуручдан бўлган маҳсулотни одам ва айниқса болалар соғлиғига зиёни ва зарарини ўйламайди? 

Нега биз юз минглаб тонна ишлаб чиқарадиган ва хуфиёна экспорт қиладиган чаққон "тадбиркорлар" фаолиятини қонуний доирага солмаяпмиз, улар давлатга солиқ тўлайдиларми, маҳсулот сифати сертификатлари борми, улар СЭС ва бошка талабларга жавоб берадими? 
Нега қурт фақат битта жойда ишлаб чиқарилади? 

Хуллас , барча риторик ?негаларга ?жавоблар оқшом ҳукмрон азим Тошканнинг Эски шаҳри совуқ об-ҳавосида муаллақ осилиб колди... Ёқимсиз совуқлик баданимни қучоғига буркаб олди бирданига, жунжукламай тезроқ иссиққина машинам ичига шошилиб ўтирдим, аммо майда қуртнинг майдадек туюлган муаммолари ҳарорат илиқлашса хам мени тинч қўймасди..


P.S. Агар куртимга ишонмасангиз йод томизиб кўринг, шунда қуртга ун ёки сечка қўшилмаган бўлса йод ўз рангида қолади, акси бўлса қорайиб кетади дея моҳир алкимёгар каби хулоса ясади фирибгар сотувчи. Тавба, бизда ҳам бу кетишда ҳамма сотувчи ўта камчилик биладиган Овертон деразаси технологиясини қўллайдиган булса, биз ҳар балога кўникишимиз осонлашмасин ишқилиб деб ўйланиб колдим(:

Friday, January 6, 2017

Агарда имкониз булса илтимос ердам бериб туринг.

Image may contain: text





























Пикрлар блоги :
Шу ўринда огоҳлпнтириб қўйишни ўз вазифам деб биламан. Тошкентда жойлашган(Тахтапулдаги) Вирусология Илмий текшириш институти докторларига, Аллергология(Ташми 8-бўлим), Нейрохирургия докторларига, жарроҳларга Худо инсоф бермаса кўп одамларни дарди зўрайиб бораверади. Ўзим гувоҳ бўлдим докторларнинг жуда кўп жиноятига. Беморларни қўлига қараб ўтиришини биламиз, аммо фармацевтлар билан келишиб қиммат уколларни ёзиб беморни ша уколга (наркотикка ўргатган каби) ўргатиб фармацевтлардан улушини олиб юрган докторлар бор. Бу докторлар ҳар йил чет элларда дам олим келишлари учун қанча-қанча беморлар ўз умри билан ҳақ тўламоқдалар... 

Таклиф:
Ўзбекистонлик беморлар ҳозир давлатнинг кўмагига муҳтож. Давлатнинг 6 ой давомида 200 минг сўмдан бериб турадиган нафақасига эмас, дори-дармон воситаларига қўйилган давлат божининг бекор қилинишини КУТЯПМИЗ. Давлатимиз Халққа хизмат қилиш йўлини танлади. Қўпол қилиб айтганда Халқнинг бемор фарзандлари касаллик билан олишиб ётганда ёрдам беришнинг ўрнига чўнтагига кўз тикиб "бир нималик" бўлиб қолган ташкилотга айлиниь қолмаслиги керак. Ўша беморлар бизнинг ўзимиз, оиламиз, дўстларимиз ахир. Шу билан бирга фармацеатика соҳасидаги МОНОПОЛИЯга чек қўйилишини сўрайман!

Махсус таклиф:
Агар инсофсиз, бизнесмен, порахўр, беморни ўлдириб пул топадиган докторларни ушлаб жиноий жавобгарликка тортиш билан кимдир қизиқса, шу масъулиятли вазифанинг қонуний эгаси бор бўлса ёрдам бераман!

Monday, December 19, 2016

БИЛСАК ЭДИ, АДАШМАСДИК

   Муаммо ҳам хумда турган мусалласга ўхшайди. Вақт ўтган сайин мусалласнинг таъсир қуввати ортгани каби, муаммонинг ҳам кўлами кенгайиб кетаверади. Шунинг учун кўзга ташланаётган қусурларни вақтида муолажа этмоқ даркор. Мусалласнинг дозаси ортиб кетиб, хум “ёрилганидан” сўнг шўрпахта қидиришнинг ҳожати йўқ.
Image may contain: one or more people and camera
   Мисол учун, бугунги таҳликали замонда одамларимизнинг диний саводхонлигини юксалтириш долзарб масаладир. Агар соф динимизни давлат бош бўлиб ўргатмаса, кимдир келиб “ўргатиб” кетади. Ўргатиб кетяпти ҳам! Эндиликда келиши ҳам шарт эмас, олис-олислардан туриб ўқитиб қўяверади. 
   Хўп, нима қилмоқ керак? Мавжуд имкониятлардан фойдаланайлик! Сўнгги йилларда ўнлаб телерадиоканаллар ташкил этилди. Аммо “диний телеканал” деган жой ҳамон бўш турибди. Ваҳоланки, бунга катта эҳтиёжимиз бор. 
   Барча телеканаллар каби ўзининг анъанавий дастурларига эга диний канал ташкил этилса. Унда долзарб мавзудаги давра суҳбатлари уюштирилса (аллақандай кинолар ҳақида ҳам соатлаб суҳбатлар уюштираяпмиз-ку), одамларнинг иймонига қувват бўладиган кинолар намойиш этилса (ҳар куни соатлаб ҳиндларнинг бемаънидан-бемаъни сериалларни ҳам кўриб ўтирибмизда), Қуръони карим тиловатлари қўйилса (ахир юртимиздан юзлаб қорилар, қориялар чиқаяпти, биз бўлса соатлаб бир тийинга қиммат ҳиргойиларни эшитиб ўтирибмиз), ақида, ҳадис, калом илмларидан маъвезалар тингласак... бунинг ҳаммаси ўзимиз учун фақат фойда-ку! 
   Билсак адашмаймиз, эшитмаймиз ва эргашмаймиз!

Alisher Nazar facebook саҳифасидан олинди

Бу асосли фикр-мулоҳазаларингиз афсуски жамоат ОАВлари томонидан эътиборсиз қолдирилади. Райҳоннинг мушуги, Шаҳзоданинг кўппаги миллат эътиборидаги муҳим объектдир улар наздида. Аммо бизга фикрларингиз қизиқ.(Пикрлар)


   Зомбиқутидан (ТВ) Исломга қарши тарғибот учун фойдаланилса, миллат бир кун ҳалокатга учрайди. Аксинча, бу миллатнинг ўзлиги, асли бўлган Ислом соф ҳолида тарғиб этилса, зомбиқути тозаланиб, ўзи даъво қилгандек "маърифат дарғаси"га айланади, миллат ҳам юксалади.
   Айни пайтда, Исломга ажратилган канал муносиб одамларнинг қўлига берилиши лозим. Акс ҳолда, бу канал сонию кўкраги очиқлар чиқиб олиб кўпхотинлик ҳақида, умрида пешонаси саждага тегмаганлар намознинг вақтни исроф қилиши ҳақида "маъруза" ўқийдиган минбарга айланиб қолади.

Мен бу мавзуни Жамиятда яшаётган Шахс томонидан кейинги йиллар давомида анча йигилиб колинган энг асосий - маънавий, тарбиявий муаммоларнинг энг зарур, энг мухим ва энг шарт булган ДОЛЗАРБ муаммоларнинг ук илдизи булган мавзу деб хисоблайман. Аввало, шуни тан олишимиз керакки, Инсоният уз тарихида, неча асрлардан буён маълум бир худудий яхлитликда жойлашган Юртимизда хамда кушни мамлакатларда яшаётган фукороларнинг социал-маънавий ва диний нуктаи назари хамда ахлокий-рарбиявий жихатдан карашларини бирмунча "нотугри" дейишдан олдин, хуш, кани, айтингчи, жаноб, "асли тугриси узи кандай булади?" деган савол тугилиши табиийдир. Бу хакда дуппини ерга куйиб, узок, обдан куплаб жамоатчи кишилар билан уйлайдиган вакт келди! Вахоланки, биз ва биздан олдин утган аждодларимизнинг тарбиявий услубияти тарихида беназир ва бошка киёси йук йулчи Юлдуз хисобланмиш Ислом дини таълимоти, унинг тарбиявий борасидаги асосий негизи- биз учун доимо мукаддас ва доимо муътабар булиб келган динимизнинг жаъмийки мусулмон мамлакатлари ва бу мамлакатларда яшаётган миллионлаб кишиларга маълум ва равшандир. Ислом дини хар доим хам Инсон тарбиясида, уларнинг шахс сифатида шаклланишидаги мухим тарбиявий ахамиятга эга эмаслигини кани, ким инкор кила олади...!? Хеч ким ва хеч качон! Зеро, бизгача етиб келган утмишдаги дин пешволари, улуг алломаларимиз меросига асосланган ахлокий-таълимий ривоятлар, накллар, насихатлар, хамда хикматлар бисёр. Бу хикматларда кишилик хаётининг неча минг йиллик тажрибалари мужассамланган. Хозирги вактда телевидение ёки бирор оммавий ахборот воситаси оркали "Кобуснома", "Калила ва Димна", "Гулистон", "Бустон","Синдбоднома","Бахористон","Ахлоки Жалолий", "Ахлоки Мухсини" каби асарлар халкка, айникса ёш авлодга нега етказилмаётир? Ёки бу шунчалик кийин ишми? Етказиши керак булган мутассади шахслар узлари юкорида кайд этилган тарбия ахамиятидаги дурдоналарининг борлигини биладими узи, борди-ю, билганда хам узлари бирортасини мутаола килганми...? Олийгохларда, коллежд ва мактабларнинг юкори синфларида миллий, диний тарбияга оид дарс дастурларини укитиш вакти хали хам келмадимикин? Аммо, бу китоблардан "тугриси кандай булиши" керак булган жавоблар жуда-жуда куп. Масалан, мен якинда Хусайн Хефзийнинг "Насихати хукамо ва маколати кубаро" (Донишмандлар насихати ва улуглар маколлари) рисоласини укиб чикдим. Бу китоб бизда 1970 йилдан кейин нашр килинмаган. Мен 1970 йилларда 16 ёшдаги такаббур бир усмир йигитча булиб, отам рахматли хар жума куни биз ака-ука угилларини уз ёнига туплаб, хеч кандай китобдан фойдаланмасдан (у лши хеч кандай диний ва дунёвий илмга, маълумотга эга булмаган булса-да) оталарча панд-насихатларини канда килмасди. Биз отамизнинг олдида хатто ялангбош холда утиришга ийманардик, ота билан фарзандлар маълум бир чегара, парда буларди албатта. Орадан 46 йил утгач, мана бугунги кунда 62 ёшимда уша болалик йилларимда эсимда колган ва отамдан эшитган насихатларни китобдан кайта укидим, шундан кискарок тарзда битилган атиги 2 тасини Сиз азизларга мисол тарикасида келтираман: "9-хикмат. Очлар рубарусида таом еманг. Очлардан нонингизни дариг тутманг. Овкат пайтида бировни гийбат килманг. Аёллар макридан эхтиёт булинг. 13-хикмат.Илмли кишиларни улуглангиз. Укиш-урганишни ор деб билманг. Доим ростгуй булинг ва номаъкул гап сузламанг." Кани эди, бизда хам хеч булмаса хафтада бир марта телевидение оркали шунака ахлок-одоб хакидаги китоблардан шархлар укилса, мунозаралар килинса. Шунингдек, Кори Шариф Ахмаднинг "Муаллими дин" (Дин муаллими") китобида эса оддий мусулмон кишисининг бошка мусулмон киши билан саломлашишидан тортиб, подшохлар одобигача, руза-ю Рамазон ойида хар бир мусулмон фитр садакаси бериши вожиблиги-ю, унинг тартиби, микдори хакида хатто Рамазон ойларида хам мен канчадан канча корхоналарда, ташкилотларда ишлаётган одамларнинг иш хаки хисобидан "шаклан ихтиёрий, амалда мажбурий" обуна килинаётган бирор марта даврий матбуот нашрларида чикканини умуман курмаганман. Хуш бунинг нимаси яхши-ю, нимаси ёмон ?! Бу иш Давлат, хукумат томонидан кенг жамоатчилик хамда ОАВ оркали илмий-маърифий асосида хар томонлама кенг микёсда таргибот килиниши, боскичма-боскич аник дастур асосида амалга оширлиши керак ва зарурдир. Вахоланки, хозир биз мухокома килаётган муаммо- айнан хукумат иши, хусусан "ТУРТИНЧИ ХОКИМИЯТ"НИНГ КУТЛУГ БУРЧИДИР.
Мавзуга билдирилган жўяли фикрлар танлаб олинди
(орфогрфик хатолар бўлса ҳам долзарб экан, фойдаланилди)


Эслатиб ўтамиз: Бундан 2 ой муқаддам 
"Бош Вазирга мактуб гуруҳи" аъзолари томонидан Виртуал қабулхонага шу мазмунда ариза шаклидаги  мурожаатлар ҳам йўлланган эди...(Пикрлар)

Monday, November 28, 2016

Ўзбек банкирлари янги "наноистгич"ни ихтиро қилишди

2016 йил тарихида кеча энг қаттиқ совуқлардан бири бўлди. Печкаси йўқ уйимнинг ойналари муз арчалар қоплабди. Шу муносабат билан печка тўғрисидаги янги мақолларни сизларга тақдим этсам.
Печка вафо хотин жафо :)
Печкалик уй бозор
печкасиз уй мозор 😱

Сепли келиндан печкалик келин яхши👸
Печкалик одам печкаликни кўрса кўзини қисади😉
Печкасиз уйда шох бўлгунча 
Печкалик уйда гадо бўл👹

Оғзи қийшиқ бўлса хам печкаси бор гапирсин😗
Уйда ўтини борга дунёни сув босса нима ғам!😏
Печканга қараб оёғ узат 
Печкаси йўқни ётволиб кузат😎

Печкаси бор отандек улуғ👨🏻
Печкасини кўриб қизини ол😆
газ йўқ цвет йўқ дема
сабрни таги сариқ печка💡💰

Газга ишонган бир йил яшар☠
печкага ишонган минг йил👍

Хотин олгунча печка ол
печка иссиқ эмасму😜

Печка бировники деса ётволиб исинишади😌
Печкалик уй хаммом
печкасиз уй тамом😳

Жўжани кузда санаймиз
одамларни бахорда😉

Бекор ўтиргандан бекор исин😉
печканг бўлса сувинг қайнар
цвет газдан деса асаб ўйнар.

Кўмирни қораси қайнонамни совғаси. ;)
Печкаси йўқ билан печкаси борни нима иши бор :)
ПС: Расмда янги замонавий нанопечка билан телефон Нокиа 6300 i акс этирилган 

Шунингдек ўзбек олимлари ҳам янги кашфиётдан хабардор ва улар ҳам янги ўз ихтиролари билан ўртоқлашмоқда. Абдумалик Носировнинг фейсбук тармоғидаги блоги "Узэкспоцентр"га айланиб кетди.
Абдумалик Носиров facebook саҳифасидан олинди



Ҳаётдан роҳатланиб бахтдан қалтираб яшанг, ёрқин(офтоб тушадиган томонда) тарафда бўлинг. Асосийси нолиманг. Ҳаётдан нолиганларни ҳозирги кунда ношукр, аламзада(янги термин) деймиз 😉

Tuesday, November 22, 2016

Муносабат кўрсатувига муносабат

   Кеча телевидениеда Муносабат кўрсатувини кузатиб борар эканман, таълим тизимини юксалтириш мазмунида суҳбат кетди. Ёш олимлар аждодлари Беруний, Ибн Сино, ал-Хоразмийлар билан фахрланишини гапиришар экан, бошловчи илмга тарғиб қилган Авестонинг ҳикматли сўзларидан мисоллар келтириб, гўёки юртимизнинг олимларининг чиқишига Авесто сабабчидек мақтаб кетди.. Жуда жаҳлим чиқиб кетди. Эй ақлсиз юртимизга Ислом келгунича дунё тан оладиган нечта олимимиз бор эди бу таълимотни кимдан ўқиб ўргандик? Исломдан эмасми? Ўша буюк аждодларинг қаерда ўқиди, жоҳил мадрасанинг муллолари ўқитмасдан Авесто ўқитдими? Нега ўз динингдан бунчалик ор қиласан? 
   Лениннинг октябр революциясига 100 йил тўлмоқда шу тараққиёт даври саналмиш 100 йил ичида ўзбекни бутун дунёда тан оладиган биронта олими чиқдими? Нобел мукофоти олиндими? Бугун таълим учун давлатимиз шу қадар маблағ имкониятлар яратганда битта робот ишлаб чиқилдими? Қачонгача мақтанамиз? Қани ёш олимлар, нима қилдингиз, қайсидир журналда чиқан мақолангиз билан мақтанаяпсиз. Нега Хитойдан станоклар олаяпмиз? Ўзимиз ишлаб чиқарсак бўлмайдими? Гапни айлантиришиб яна терроризм, оммавий маданиятга қадашди. сен техникага оммавий маданиятни қўшиб нима қиласан, унинг гапирадиган ўрни бор.. 
   100 йил ичида Қуръондан ажрадик ундаги илмий сир-арорлардан бебаҳра қолдик. Дунёдаги барча илмий ишларнинг сарлавҳаси Қуръон ва ҳадисдаку, тиббиёт бўйича "тибби набавий" "адабиёт илми" "Риёзат", "Кимё", "Мерос" каб минг турдаги китобларимиз бор. Кутубхоналарда ўқилмай ётган қанча китоблар бор. Авестодан нечта китоб қолганки асл нарсани қўйиб, ёлғонга интиламиз. Бу сирларни ёшларимиз биладими? Афсуски йўқ! Энг муҳим илм булоқлари бизнинг Қуръон ва ҳадисларда бўла туриб Авестони мақтаб, Зардўштни мақтаб Қуръонни пастга уриш ғирт жоҳиллик эмасми? 
   Бизнинг физика, химия, биологи ва бошқа фанлардан буюкликни кўзлаган олимларимиз Қуръоннинг диссертацияларига сарлавҳалар қилишни билишармикан? Сизларга бир нечта мисоллар келтирамиз. Бугун Қуръон, ҳадисни тиббиётга доир жойларини ўқиб ракка мусулмонлар даъво топганлари сир эмас. ўзимиздан орланишдан орланиш керак. 
   Гўё оғзидан Қуръон сўзи чиқиб кетса жазоланадигандек чўчиманг. Келажакка тик боқиб Қуръондаги дунёвий илмларни кашф қилинг. Шунда боболаримизга етишамиз.

Шермурод Тоғай facebook саҳифасидан олинди

 Пикрлар блоги жамоатчилик фикрларига ҳам эътибор қаратди:
Қизиқ....:

Марям исмли фойдаланувчи Ўзбек ТВ ҳақида фикр билдиради

Яна бир фойдаланувчи сабри тугаганини маълум қилади:

Муаллиф ҳақиқатни ёзганлиги Халқ томонидан дуолар билан қарши олинди...


ТВ ни назорат қиладиган кишилар қандай билимга эга бўлишлари кераклиги ҳақида сўз боради:

Но коммент:



 Юз марта гапиргандан бир марта киноя қилган афзал (Пикрлар) :


   Ўзбекистонда жамоатчилик назорати норасмий тарзда бўлса ҳам шаклланиб улгурди. Бунда ижтимоий тармоқларнинг ўрни беқиёс. Халқимизнинг онги ўсиб улгурди, аммо Халқни яхшиликка тарғиб этадиган Телевидения ўз ишини эплай олмаяпти. Халқимиз билан фаҳрланаман, 25 йил оралиғида Халқимизни онги анча ўсибди, камтарлик қилиб жим юришган экан 😉